Болаларни намозга ўргатишнинг ноанъанавий усулини ўйлаб топишди

Болаларни намозга ўргатишнинг ноанъанавий усулини ўйлаб топишди

Мисрликлар ёш авлодни намозга ва масжидга ўргатишнинг ажойиб усулини ўйлаб топишди. Ушбу ғоя ташаббускори ал-Бехейра округидаги Даманхур шаҳри Носир масжидидир.Бу ҳақида muxlis.uz ёзмоқда.

“Al Bawaba” нашрининг маълум қилишича, мазкур масжид имоми 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ўртасида ўзига хос беллашув ташкил қилган. Бунга кўра, 40 кун давомида бомдод намозига доимий қатнаган болага 55 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули берилади.

Имом Муҳаммад Аламнинг сўзларига қараганда, мазкур ғоя масжид намозхонларининг биридан чиққан бўлиб, у ушбу беллашув учун хайрия маблағи ажратган.

Таъкидлаш жоизки, шаҳар аҳолиси мазкур тадбирни олқишлар билан кутиб олишди ва ушбу мукофотлаш тадбири болаларнинг келажакда масжидга меҳр қўйишларига сабаб бўлиши мумкинлигига умид қилишмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!