Болаларни эмлашдан олдин нималарга эътибор бериш керак?

Болаларни эмлашдан олдин нималарга эътибор бериш керак?

Мамлакатимизда миллий эмлаш календари мавжуд бўлиб, жадвал асосида болаларга турли касалликларга қарши эмлаш олиб борилади.
Ушбу жараённи тўғри ташкил этиш шифокор билан бир қаторда оналарга ҳам боғлиқ.

Эмлаш орасидаги муддат камида 1 ой бўлиши керак.
Эмлаш вақтида бола соғлом бўлиши лозим. Агар болада шамоллаш белгилари бўлса, бола тўлиқ тузалгач, 2-3 ҳафтадан кейин эмланиш керак.
Болани ҳар эмлашдан олдин шифокор педиатр кўригига олиб бориш.
Эмлашдан кейин 1-2 кун болани чўмилтирмаслик керак.
Эмлашдан олдин ва эмлашдан сўнг бир неча кун давомида бола овқат рационига янги маҳсулотлар қўшмаслик.
Эмлашдан кейин бир неча кун болани гавжум жойларга олиб бормаслик лозим.

Агар болада турли дори воситаларига реакциялар, тутқаноқ ҳолатлари кузатилса, эмлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!