Болаларга зўравонлик қилинган боғчанинг лицензияси бекор қилинди
Тошкент туманлараро иқтисодий судида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг «Rayyan Kids Land» оилавий корхонаси лицензиясини бекор қилиш ҳақидаги аризаси кўриб чиқилди.
Суд қарорига кўра, мазкур нодавлат мактабгача таълим муассасасига 2025 йил 13 августда берилган лицензия бекор қилинди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу боғчада тарбияланувчиларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари юзасидан жамоатчиликда кенг муҳокамалар бўлиб, тегишли текширувлар ўтказилган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
