Мана, совуқ кунлар бошланмоқда. Мавсумий хасталиклар янада авж оладиган палла ҳозир. Буёғига болалар ўртасида ўткир респиратор вирусли касалликлар(ЎРВИ)га чалиниш ҳолатлари кўпайиши мумкин.
Шундай экан, эҳтиёткорлик — муҳим шарт. Қолаверса, бемор болалар муолажаси, парвариши ҳам ўта масъулиятли жараён ҳисобланади. Хўш, бундай вазиятда ота-оналар қандай йўл тутишлари керак?
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Динара Дўстмуҳаммедова бу борадаги тавсиялари билан ўртоқлашди.
— Иситма, бурун битиши ва оқиши, аксириш ЎРВИнинг илк аломатларидир, — дейди шифокор. — Одатда, бу ҳолат икки кун давом этади. Учинчи кундан овоз бўғилиши, йўтал, мушаклар ва бўғимларда оғриқлар пайдо бўлиши мумкин.
Касаллик пайтида иштаҳа пасаяди, ҳарорат ошганда эса қайт қилиш кузатилиши эҳтимоли бор. Бундай вазиятда уйда бемор болаларни алоҳида хонага ётқизиш ва хонани тез-тез шамоллатиб туриш лозим.
ЎРВИга чалинган ўғил-қизларга оз-оздан, бироқ тез-тез суюқлик ичириш тавсия этилади. Оддий қайнаган сув ёки уйда тайёрланган мева шарбатлари томоқдаги йўтал ва оғриқни юмшатиб, танадан вирусларнинг тезроқ чиқиб кетишини таъминлайди. Бурун ва томоқни тузли сув билан чайиш ҳам жуда зарур муолажа усулидир.
Лекин баъзи ота-оналар фарзандларида шамоллашнинг илк белгилари, масалан, бурун оқиши, енгил йўтал, ҳарорат кўтарилиши кузатилса, зудлик билан “Тез ёрдам”га мурожаат қилишади.
Ваҳоланки, болаларда юқори нафас йўлларининг яллиғланиши кузатилса, уй шароитида ҳам даволанса бўлади. Бироқ бу ҳолатга “вақт ўтиб соғайиб кетади” дея бефарқ муносабатда бўлмаслик ҳам керак.
Бола тана ҳарорати 38,5 даражадан ошса, овқат емай қўйса, кучли ҳансираш кузатилса, нафас қисиши аломатлари пайдо бўлса, тинмай ёки кўп ухласа, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш зарур.
Аслида, тана ҳарорати 38,5 даражагача кўтарилиши организмнинг касалликка қарши курашаётганидан далолат беради. Яъни, организмга инфекция тушганида иситма кўтарилиши нормал ҳолатдир.
Агар бир ёшгача бўлган болаларда тана ҳарорати 38,0, бир ёшдан катта ўғил-қизларда 38,5 даражадан ошса, уларга парацетамол ёки ибупрофен бериш тавсия этилади. Бу дорини 3 кун қўллаш мумкин. Агар шу вақт ичида боланинг умумий аҳволида ижобий ўзгариш бўлмаса, дарҳол оилавий шифокорга мурожаат қилиш зарур.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Россия иккиламчи бозорида Ўзбекистонда йиғилган Chevrolet Cobalt (ушбу модел Ravon R4 номи остида сотилмоқда) машинасининг ишончлисини топиш мумкин, деди «За Рулём» журналининг автоэксперти Сергей Зиновьев.
Боку Россия билан муносабатлардаги зиддият туфайли МДҲ иқтисодий кенгашида иштирок этишдан бош тортди. Бу қарор икки давлат ўртасидаги кескинлашув фонида қабул қилинди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзини гўёки дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видеохабар бўйича Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январ ойида ўрганиш олиб борган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берган.
Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади