Болаларга Алимент тўловлари жамғармасидан алимент тўлаш тартиби белгиланди

Болаларга Алимент тўловлари жамғармасидан алимент тўлаш тартиби белгиланди


Ҳукумат қарори (427-сон, 03.08.2022 й.) билан Алимет тўловлари жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

✅ Низомга кўра, Жамғарма маблағлари вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қарздор жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни (ушбу жиноят натижасида етказилган зарарни) қоплаб беришга (бирйўла ундирувчига тўлаб беришга) йўналтирилади.

📝 Алимент тўловларини қоплаб бериш учун мажбурий ижро ҳаракатини амалга оширган давлат ижрочисининг алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарори асос бўлиб ҳисобланади.

☑️ Алимент тўловлари қарор олинган кундан бошлаб 2 иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда амалга оширилади.

❕Жамғарма маблағлари алимент тўловларини қоплаб бериш учун етарли бўлмаган тақдирда, алимент тўловлари маблағлар келиб тушган кундан бошлаб қопланади.

⏩ Давлат ижрочиси жамғармадан қопланган алимент тўловлари бўйича қарздордан маблағларни қайтариш бўйича ижро ҳаракатларини амалга оширади.

🔘 Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари бюджетга олиб қўйилмайди ва улардан кейинги даврда фойдаланилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!