Болалар учун зарарли бўлган 5 маҳсулот

Болалар учун зарарли бўлган 5 маҳсулот

Шарбат

Болалар учун деб ёзилганига қарамай, шарбат харид қилишга шошилманг. Чунки бу ичимлик таркибида витаминлар етарлича бўлмайди, шакар эса лиммо-лим бўлади. Ширин ва хушбўй бўлиши учун қўшилган консервант ва ароматизаторлар эса кони зарар. Бунинг ўрнига фарзандингизга, витамин ва клечаткага бой, иммунитет ва саломатлик учун фойдали табиий мевалардан салат тайёрлаб беринг .

Йогурт

Йогурт фойдали бактерия, оқсил, кальций ва витаминга бой бўлишига қарамай, шакар миқдори катта одам нормаси учун мўлжалланган. Бундан ташқари, турли қўшимча ва ароматизорлар ҳам болалар учун фойда бермайди. Агар фарзандингиз йогуртни яхши кўрса, унда уй шароитида табиий маҳсулотлардан тайёрлаб беринг. Мева ва ёнғоқлар билан витаминларга бойитинг. Икки ёшгача бўлган болакайлар йогуртига асал қўшсангиз ҳам бўлади.

Ёрмалар

Турли ёрмалардан тайёрланган бўтқа саломатлик учун фойдали экани бор гап, лекин бунинг учун таркибида ун, шакар, кимёвий аралашмалар кам бўлиши керак. Харид давомида баъзи ёрмаларда, печеньядагидан ҳам кўп глюкоза бўлиши мумкинлигини унутманг.

Товуқли наггетслар

Болалар севиб истеъмол қиладиган наггетсларнинг зарари унинг таркибидаги маҳсулотлардан ҳам кўра, тайёрланиш услуби билан боғлиқ. Фритюр, яъни юқори даражали оловда қизитилган ёғда пиширилган наггетсларни ҳазм бўлиши нафақат болалар, балки катталар учун ҳам қийин бўлади. Агар наггетс фарзандингизнинг жон-у дили бўладиган бўлса, уй шароитида товуқ филесидан ўз қўлингиз билан тайёрлаб беринг.

Тез тайёрланадиган лапша ва макаронлар

Паста, спагеттилар фақатгина кичик ёшдагилар учун севимли эмас. Бир зумда тайёрланадиган лапша ва макаронлар фталатларнинг кони ҳисобланади. Бундай таомларни мунтазам истеъмол қилиш эндокрин тизимининг ишдан чиқиши, гормонал ўзгаришлар бўлишига олиб келиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!