Болалар пандемия туфайли таълим ололмаяпти, чунки уйида электр йўқ

Болалар пандемия туфайли таълим ололмаяпти, чунки уйида электр йўқ

ЮНИСЕФ маълумотига кўра, коронавирус пандемияси туфайли дунё бўйича тахминан 1,2 миллиард бола таълим ололмаяпти. Пандемия пайтида 127 мамлакатда ёпилган мактабларнинг 72 фоизи онлайн таълимни йўлга қўйган, бирор болаларнинг ҳаммаси ҳам интернетга уланиш имкониятига эга эмас. 

“Коронавирус пандемиясидан аввал ҳам таълимда инқироз бор эди, ҳозир эса бу инқироз янада чуқурлашди. Мактаблар ёпилган ҳозирги даврда болаларнинг таълимни давом эттира олиш учун технология ва материаллардан фойдаланиш имконияти ниҳоятда нотенг”, – дейди ЮНИСЕФ вакили Роберт Женкинс. 

Камбағал давлатларда телевидение орқали олиб борилаётган таълимдан ҳам ҳамма фойдалана олмайди. Масалан, Чаддаги қишлоқ жойларида фақатгина 100 хонадондан биттасида телевизор бор. Қашшоқ оилаларнинг уйида эса телевизор тугул электр ҳам йўқ. Лесото, Кирибати, Судан, Гамбия, Гвинея-Бисау ва Мавританияда энг қашшоқ хонадонлар орасида электрга уланганлар 10 фоизга ҳам етмайди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!