Болалар боғчасида ёнғин чиқди. Болалар эвакуация қилинди

Болалар боғчасида ёнғин чиқди. Болалар эвакуация қилинди

Иркутск вилоятидаги болалар боғчаси қозонхонасида ёнғин содир бўлди. ОАВ маълумотларига кўра, 30 га яқин бола эвакуация қилинган. Муассаса Окуна қишлоғида жойлашган, дея таъкидлади Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоятдаги бош бошқармаси матбуот хизмати.

Ёнғин сигнали 11:40 да (Тошкент вақти билан 08:40) олинган. Бино ичида ёнғин чиққан. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, техникага зарар етмаган. Ёнғин ўчирилгандан сўнг ундан кейинги фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

30 кв.м майдондаги ёнғин 12:10 (Тошкент вақти билан 09:10) да ўчирилган.

Бинодан жами 38 киши: 10 нафар ходим ва 28 нафар бола эвакуация қилинган.

Воқеа юзасидан прокуратура текширув бошлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!