Болага мактаб танлашда эътибор берилиши керак бўлган 6 жиҳат

Болага мактаб танлашда эътибор берилиши керак бўлган 6 жиҳат

Ўқитувчилар билан танишинг

Таълим сифати бола қандай муҳитга тушиши ва устозларнинг билим савияси билан узвий боғлиқ бўлади. Шу боис ҳам фарзандингизни ўқитувчиси билан суҳбатлашиб кўринг, суҳбатдан олдин бермоқчи бўлган саволларингиз рўйхатини тузинг, қизиқтирган жиҳатларни олдиндан очиқлаб олинг ва ўз навбатида ўқитувчининг дарс методи ва қўйиладиган талаблар билан ҳам танишинг.

Кузатинг

Танаффусда сиз фарзандингизни бермоқчи бўлган мактаб ўқувчилари нима билан машғул, устозлар уларга қандай муносабатда эканини кузатинг. Ўқувчилардан дарслар қизиқарлими ёки йўқ, кўнгиллари тўладими шу ҳақида қизиқинг.

Жонкуяр, ишини яхши кўрадиган ўқитувчини танланг

Бошланғич синф таълим асоси, унда дарс берадиган ўқитувчининг қанчалик мутахассис ва ўз ишининг устаси экани билан бирга, болалар психологиясини тушуниши, вақтида қаттиққўллик қилиш билан бирга қўпол муомала қилмаслигига эътибор беринг.

Айнан нима истаётганингизни аниқлаб олинг

Фарзандингиз қизиқиши ва ўз хоҳишингизга қараб ихтисослашган мактаб ва синфни танланг. Масалан, ўғлингиз спортга қизиқса, математикага ихтисослашган мактабга бергандан кўра, қизиқишига қараб йўналтирганингиз яхши. Сиз учун мактабдаги муҳит муҳимми ёки мактабнинг статуси, олдиндан аниқлаб олинг.

Қарор қабул қилишдан аввал яхшилаб танишинг

Мактаб билан танишмасдан номи улуғ бўлгани учунгина шу мактабга беришга ошиқманг. Қарор қабул қилишдан аввал танишинг, фарзандингиз учун қулай бўладими, хавфсизми, билим қай даражада берилади аниқлаштиринг. Эшитганингизга эмас, кўзингиз кўрган ва гувоҳ бўлганингизга қараб хулоса чиқаринг.

Мактаб раҳбари билан суҳбатлашинг

Мактаб раҳбари билан суҳбатлашиш учун учрашув белгиланг ва раҳбарнинг учрашиш ҳақидаги таклифга қандай муносабатда эканига эътибор беринг. Суҳбат давомида раҳбарнинг айнан нимага урғу бераётгани ҳам назарингиздан четда қолмасин. У учун қоғозбозлик, манфаат муҳимми ёки таълим сифати ва болаларнинг ўзлаштириши, шу ҳақида гап очиб, фикрини билишга ҳаракат қилинг. Унутманг, раҳбарга кўп нарса боғлиқ. Ўзи ҳаракатчан, билимли ва ўз устида ишлайдиган раҳбар ходимларидан ҳам шуни талаб қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!