БОЛА ТИШЛАРИНИ КАРИЕСДАН ҚАНДАЙ ҲИМОЯЛАШ МУМКИН?

БОЛА ТИШЛАРИНИ КАРИЕСДАН ҚАНДАЙ ҲИМОЯЛАШ МУМКИН?

Кариес хасталигининг келиб чиқишига нималар сабаб бўлади? Тишларни бу касалликдан қандай ҳимоялаш мумкин? Бир марталик пломбалар қанча вақтгача хизмат қилади?

ССВ Матбуот хизматининг шу каби саволларига олий тоифали стоматолог-шифокор Миравзал Ирханов жавоб берди.

— Болаларда кўп учрайдиган кариес касаллиги ва унинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида маълумот берсангиз.

— Овқат қолдиқлари чайнов юзаси ёки тиш бўйин қисмларида йиғилиб қолиб, оғиз ювилганида улар тишнинг табиий чуқурчаларида қолиб кетади. Маълум вақт ўтиб эса тиш эмалини чиритади, бу кариеснинг бошланишидир. Ота-она боланинг тиш ювишини ўз назоратига олиши лозим.

— Тиш юзасига кумуш билан ишлов бериш кариесдан ҳимоя қила оладими?

— Сут тишларида эрта бошланган кариесни даволашда кумушлаш амалиёти кенг қўлланилади. Маълум фоиздаги кумуш эритмаси тиш юзасига суртилади ва бу кариеснинг тўхташига хизмат қилади. Аммо кумушлашдан сўнг тиш эмали бироз қорайиб қолиши мумкин. Кариес аниқлангач, бола ҳар олти ойда бир марта стоматолог кўригидан ўтиб туриши керак. Агар тиш кариеси катталашиб борса, қўшимча равишда кумуш нитрати суртилади.

— Бир марталик пломба неча йил хизмат қилиши мумкин?

— Бола сут тишларига қўйиладиган пломбаларнинг бир нечта тури бор. Тиш нерви олинганидан сўнг қўйиладиган пломба тиш илдиз каналининг доимий тишга алмашгунига қадар хизмат қилади.

Тиш тож қисмига қўйиладиган пломба овқатланиш пайтида ҳалақит бермайди ва доимий тишлар алмашгунига қадар етиб беради. Агар пломба яхши турган бўлса, уни алмаштириш талаб этилмайди. Пломба тушиб қолмагунча ундан фойдаланиб юраверса бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!