Бокуда миналардан тозалаш бўйича IV халқаро конференция: хавфсиз аҳоли пунктлари ва барқарор тинчлик йўлида халқаро ҳамкорлик

Бокуда миналардан тозалаш бўйича IV халқаро конференция: хавфсиз аҳоли пунктлари ва барқарор тинчлик йўлида халқаро ҳамкорлик

Бокуда жорий йилнинг 2–3 сентябрь кунлари “Шаҳарларни тиклаш учун гуманитар миналардан тозалаш: хавфсиз аҳоли пунктлари учун мукаммаллик стандартларини белгилаш” мавзусида Миналардан тозалаш бўйича IV халқаро конференция ўтказилди. Озарбайжон Республикаси Миналардан тозалаш агентлиги (ANAMA) ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Озарбайжондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 60 мамлакатдан 400 нафардан ортиқ вакил иштирок этди.

Конференциянинг асосий муҳокама мавзулари Озарбайжон дуч келаётган мина муаммосининг кўлами, гуманитар миналардан тозалашнинг шаҳарларни тиклаш ва аҳолининг хавфсиз яшашини таъминлашдаги ўрни, илғор технологияларни қўллаш, халқаро тажриба алмашинуви ҳамда мина хавфини бартараф этиш йўналишÐ