Боксчиларимиз Осиё чемпионатида ғалабали юришини давом эттиришди

Боксчиларимиз Осиё чемпионатида ғалабали юришини давом эттиришди

Бангкокда ўтаётган Осиё чемпионатининг иккинчи кунида эркаклар ўртасидаги баҳсларда қатнашган беш нафар ўзбекистонлик спортчининг барчаси ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди.

Дастлаб -49 кг вазн тоифасида Нодиржон Мирзааҳмедов япониялик Даичи Хасебэни қийинчиликсиз мағлуб этди. Шундан кейин -60 кг вазн тоифасида Шукуржон Раҳимов КХДР вакили Чол Ман Чодан устун келди.

Кечки дастурда эса Осиё ўйинлари чемпиони Миразизбек Мирзаҳалилов (-56 кг) қирғизистонлик Алманбет Алибековга қарши рингга чиқди ва яққол устунлик билан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Сўнг Шунқор Абдурасулов турнирдаги иккинчи жангини покистонлик Амир Масудга қарши ўтказиб, ишончли ғалаба билан чорак финалга йўл олди.
Терма жамоанинг энг номдор вакилларидан Исроил Мадримов (-75 кг) дастлабки жангида ортиқча қийинчиликсиз вьетнамлик Трунг Вуни мағлуб этди.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда эса -54 кг вазнда Турсуной Раҳимова хитойлик Киан Шига ютқазган бўлса, -69 кг вазнда Шаҳноза Юнусова тожикистонлик Нилуфар Бобоёровани мағлубиятга учратди.

Manba: zamin. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!