Боксчиларимиз “Елорда кубоги”да 16 та медалга сазовор бўлишди

Боксчиларимиз “Елорда кубоги”да 16 та медалга сазовор бўлишди

Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари 2 та олтин, 5 та кумуш ва 9 та бронза медалларини қўлга киритди.

Халқаро "Елорда кубоги" мусобақасида ўзбекистонлик боксчилар 16 та медалга сазовор бўлишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

Турнирда ўзбекистонлик боксчилар 16 та медаль жамғаришди. Муросасиз жанглар якунида Лазизбек Мулложонов ҳамда Нигина Ўктамова олтин медалларга сазовор бўлишди.

Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари 2 та олтин, 5 та кумуш ва 9 та бронза медалларини қўлга киритди.

Олтин:

54 кг: Нигина Ўктамова

+92 кг: Лазизбек Мулложонов

Кумуш:

50 кг: Сабина Бобоқулова

52 кг: Феруза Казакова

57 кг: Ситора Турдибекова

48 кг: Асилбек Жалилов

75 кг: Саиджамшид Жафаров

Бронза:

48 кг: Фарзона Фозилова

48 кг: Маржона Савриева

66 кг: Навбаҳор Ҳамидова

75 кг: Соҳиба Рўзметова

51 кг: Шаҳзод Музаффаров

57 кг: Дилшод Абдумуродов

60 кг: Адҳамжон Муҳиддинов

63,5 кг: Мужибилло Турсунов

+92 кг: Жаҳонгир Зокиров.

Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган "Елорда кубоги" халқаро бокс мусобақасида кучли бокс мактабига эга бўлган 10 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!