Бокс: Жаҳон чемпионати совриндорига уй совға қилинди

Бокс: Жаҳон чемпионати совриндорига уй совға қилинди

Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Андижон Олимпия захиралари коллежида мураббийлар, мутахассислар ва спортчилар билан мулоқот ўтказди.

Суҳбат давомида вилояти ҳокими Туркияда бокс бўйича аёллар ўртасида ўтган Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган Азиза Ёқубовага Андижондан 3 хонали уй совға қилинганлигини эълон қилди ва қутлади.

Мулоқот давомида давлатимиз раҳбари томонидан спортни оммалаштириш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!