Бокс бўйича Осиё чемпиони 25 ёшида саратондан вафот этди

Бокс бўйича Осиё чемпиони 25 ёшида саратондан вафот этди

Бокс бўйича аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби, кўп карра Ўзбекистон чемпиони Гўзал Исматова 25 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, Исматова саратон хасталиги туфайли оламдан кўз юмган.

Гўзал Исматова — 1996 йил 3 январида Жиззах вилоятининг Зомин туманида туғилган. Оғир вазн (+81 кг) тоифасида рингга чиққан спортчи 2014—2017 йиллар давомида Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, у 2017 йилги Осиё чемпионати ғолиби ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!