Божхоначилар томонидан 2 млрд. сўмдан зиёд товарлар фош этилди

Божхоначилар томонидан 2 млрд. сўмдан зиёд товарлар фош этилди

Юртимизга товар моддий бойликларини ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш гуруҳи тезкор тузулмалар томонидан “Яллама” чегара божхона постига “Volvo” русумли юк автотранспорт воситасида Хитойдан келган товарлар холислар иштирокида ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган қиймати 2 млрд. сўмдан зиёд 355 дона “велосипед” ҳамда 90 дона “мотоцикл учун аккумулятор” номли товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!