Божхоначилар симобни 17 минг долларга пуллашга уринган шахсларни қўлга олишди

Божхоначилар симобни 17 минг долларга пуллашга уринган шахсларни қўлга олишди

Куни кеча, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан пойтахтимизнинг Чилонзор ва Сергели туманларида ўтказилган тезкор тадбир давомида симобни пуллашга уринган шахсларнинг кирдикорлари фош этилди.

Хусусан, Чилонзор тумани ҳудудида фуқаро Б.А. фуқаро А.Ш.га

12 килограмм симобни 12 минг АҚШ долларга пуллашга келишиб, шундан 7000 долларини олдиндан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда Сергели туманида фуқаро Р.Т. томонидан шартли харидорга 5 килограмм симобни 5000 АҚШ долларига ноқонуний тарзда сотиш режаси чиппакка чиқди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда, деб ёзади Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!