Божхоначилар ноёб турдаги маймун боласини хорижга олиб чиқишга уринган шахсларни ушлади

Божхоначилар ноёб турдаги маймун боласини хорижга олиб чиқишга уринган шахсларни ушлади

Божхоначилар мамлакатимиздан ноёб турдаги маймун боласини олиб чиқишга уринган шахсларни қўлга олишди.

Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан ўтувчи давлатимиз чегаралари яқинида турган «Spark» русумли автомашина божхоначилар эътиборини тортган ва автоулов ҳамда унинг ичида ўтирган фуқаролар Ф.У. ва Ж.С.лар белгиланган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.

Натижада, автомашина салонида ноёб орангутан турига мансуб маймун боласи борлиги маълум бўлди.

Текширув жараёнида машинадаги тамаки қутисида 0,36 грамм гашиш гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Фуқаро Ж.С.га тегишли сумкада эса 4 дона турли дори воситалари борлиги ҳам маълум бўлди.

Қонунбузардан олинган маймун боласи Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!