Божхоначилар автомашина ўриндиғи остига яширилган тўппончани олиб киришга уринган шахсни тўхтатиб қолишди.

Божхоначилар автомашина ўриндиғи остига яширилган тўппончани олиб киришга уринган шахсни тўхтатиб қолишди.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлдаги «Қурол тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ  фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки олиб чиқиш, транзит қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг рухсатномаларига кўра амалга оширилади.

Амалдаги қонунчиликда эса контрабанда, яъни божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиб, декларациясиз ёки бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб қурол-яроғ, ўқотар қурол ёки ўқ-дориларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш учун жавобгарлик белгиланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!