Боғот туманида тадбиркордан 45 000 АҚШ доллари ундирмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Боғот туманида тадбиркордан 45 000 АҚШ доллари ундирмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар С.И. ва Р.Д.лар олдиндан тил бириктириб, “Б.Қ.” МЧЖ раҳбарининг юк автотранспорт воситаларини харид қилиш учун 10 млрд сўм кредит олиш истаги борлигидан фойдаланиб, ушбу кредит маблағини банк муассасасида ишловчи танишлари орқали ажратилишида ёрдам беришлари эвазига 45 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!