Боғчадаги фожиа: икки яшар қизалоқ иккинчи қаватдан тушиб кетди (видео)

Боғчадаги фожиа: икки яшар қизалоқ иккинчи қаватдан тушиб кетди (видео)

Қозоғистоннинг Толдиқўрғон шаҳридаги болалар боғчасида икки яшар қизалоқ иккинчи қаватдан тушиб кетди. Ҳодиса 15 май куни содир бўлди ва видеокамераларда муҳрланди.

Маълумотларга кўра, боғча тарбиячиси болаларни иккинчи қават деразаси олдига тўрғазиб қўйган. Шунда икки яшар қизча орқага суянган ва мувозанатини йўқотиб, пастга қулаган.

Қизалоқ жуда жиддий жароҳатлар олган. Айни дамда у комадан чиққан, лекин жонлантириш бўлимида қолган. Мазкур ҳолат бўйича жиноий иш очилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!