Боғчада йиғилиш ўтказиб, мудираларни қўрқитиб юрган «Прокурор» ушланди

Боғчада йиғилиш ўтказиб, мудираларни қўрқитиб юрган «Прокурор» ушланди

Фуқаро Акмал Заиржонов 2019 йил 25 апрель куни соат 15:00ларда Гулистон шаҳридаги 9-сонли мактабгача таълим муассасасига бориб, ўзини Сирдарё вилоят прокуратураси ходимиман , деб таништириб, раҳбарият топшириғига асосан муассасани текширишга келганини айт ган. Муассаса мудираси Г.Узо қова билан боғчанинг тарбияланувчилари бўл ган хоналарига кириб айланиб, муассаса ходимлари билан йиғилиш ўт казган.

Муассаса раҳбари Г.Узо қовада ушбу шахс прокуратура ходими эканига шубҳа уйғонгани сабабли вилоят прокуратурасига хабар берган ва олинган тезкор маълумотлар асосида вилоят прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Гулистон шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда А.Заиржонов ушланган.

Суриштирув жараёнида А.Заиржоновнинг худди шу куни Гулистон шаҳар Намуна маҳалласида жойлашган 1-сонли мактабгача таълим муассасаси мудираси Д.Бабаевага ўзини Сирдарё вилоят прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи , деб таништириб, мудирага келгусида хусусий боғча очиш учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қи либ, уни алдаб, 400 минг сўм пул маблағини олгани аниқланди. Бу хақда Сирдарё вилоят прокуратураси
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди.

Вилоят прокуратураси томонидан А.Заиржоновга Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур жиноят 26 апрель куни фуқаро А.Заиржонов ва у яшайдиган Гулистон тумани Навоий маҳалласи ва жиноят содир этилган Гулистон шаҳри Намуна маҳалласида маҳалла фаоллари, мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иштирокида муҳокама қилиниб, чо ра-тадбирлар белгилаб олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!