Боғча боласининг қўлида кокаин нима қиляпти?

Боғча боласининг қўлида кокаин нима қиляпти?

Cабрина Cтракер қизалоғи Серенитанинг қўлларидаги ноодатий дорига ўхшаш капсулани олди-ю, даҳшатдан қотиб қолди. Бунинг устига Серенита улардан бирини оғзига ҳам солиб кўрган экан. 4 ёшли қизалоқнинг айтишига қараганда, унга бу нарсани гуруҳидаги бир болакай берган.

Сабрина Стракер бўлиб ўтган воқеа ҳақида айтиш ҳамда бу капсуланинг ичидаги нарсанинг нима эканлигини тезроқ аниқлаш учун дарҳол полицияга мурожаат қилди. Тезкор суриштирув натижаларига кўра дорига ўхшаш капсуланинг ичида кокаин моддаси аниқланган. Шундан сўнг қизалоқни шифокорлар текширувига жўнатишган. У ерда эса Серенитанинг организмида ушбу модданинг борлиги аниқланган. Ўзининг сўзларига кўра, у аввал бу капсулани оғзига солиб кўрган-у, аммо дарров тупуриб ташлаган.

Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда. Қизалоқнинг онаси эса боғчанинг ёпилишини талаб қилмоқда. Маълумотларга қараганда, агар Серенита кокаиннинг бир донасини ютиб юборганида, шу заҳотиёқ ўлган бўлар экан.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!