Боғча болаларига пичоқ билан ҳужум қилган жиноятчига ҳукм ўқилди

Боғча болаларига пичоқ билан ҳужум қилган жиноятчига ҳукм ўқилди

Хитой Олий халқ суди боғча тарбияланувчиларига пичоқ билан ҳужум қилган жиноятчини қатл этишга рухсат берди.

2017 йилнинг январь ойи бошида пичоқ билан қуролланган шахс Хитойнинг Пинсян шаҳридаги мактабгача таълим муассасасининг 11 нафар тарбияланувчисини жароҳатлаган эди.

2017 йилнинг августида ўрта даражадаги маҳаллий суд айбдорни ўлим жазосига ҳукм этган бўлган. Бироқ, судланувчи ҳукм устидан юқори инстанцияларга мурожаат қилади. Декабрь ойида Гуанси-Чжуан автоном райони Олий суди ҳукмни ўзгаришсиз қолдириб, ишни Хитой Олий халқ судига жўнатади. Ўз навбатида юқори инстанция бегуноҳ болаларга ҳужум қилишни ўта шафқатсизлик ҳисоблаб, жиноий ишни қасддан қотилликни амалга ошириш сифатида таснифлайди ва ҳукмни юмшатмайди.

Биринчи, иккинчи инстанциялардаги судларнинг қарорлари аниқ, тақдим этилган далиллар тўлиқ , жазо даражаси тўғри аниқланган. Ўлим жазоси қонунга мувофиқ тасдиқланган ва уни амалга ошириш бўйича ордер берилган , - дейилган суд қарорида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!