Бобур Йўлдошевнинг қизи Наргиз Зокированинг клипида суратга тушди (фото)

Бобур Йўлдошевнинг қизи Наргиз Зокированинг клипида суратга тушди (фото)

Наргиз Зокирова ва Баста «Прощай, любимый город» номли таронага видеоклип суратга олдилар. Клипда бош роллардан бирини таниқли актёр Бобур Йўлдошевнинг қизи Ирис Йўлдошева ижро этган.

Ёш актриса суратга олиш жараёни ва таассуротлари билан бўлишди.

Ирис Йўлдошева:

 

«Клипда иштирок этишимга Жавоҳир амаким (Жавоҳир Зокиров) ва уларнинг рафиқалари Шахризод Гулям сабаб бўлдилар. Мендан Москвага синов учун видеолавҳа жўнатишимни сўрадилар, мен жуда катта ҳаяжонда эдим ва нима дейишни, нимани кўрсатишни билмасдим. Мен учун бу катта ҳодиса эди. Клип учун сочимни кесишди.  Суратга олиш жараёни жуда қизиқарли ва ёрқин ўтди. Бу мен учун бу шараф».

Қўшиқ матни ва мусиқаси Максим Фадеевга тегишли бўлиб, Наргиз продюсерлик вазифасини бажарган.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!