BMW автомобили эгаси уни 2 йил таъмирлади ва барча носозликлар рўйхатини кузовга туширди

BMW автомобили эгаси уни 2 йил таъмирлади ва барча носозликлар рўйхатини кузовга туширди

Эстониялик эркак 2016 йилнинг сентябрь ойида еттинчи серияли BMW автомобилини 123 минг еврога сотиб олган. Автосалон эркакка 12 минг километр масофани босиб ўтган кўргазма намунасини сотган. Шу кундан бошлаб эркакда кўнгилсизликлар бошланди, деб ёзмоқда Meduza.

Машина 18 минг километр масофани босиб ўтгач, ҳайдовчи ўриндиғининг вентиляцияси ишдан чиққан.

20 минг километрдан кейин автомобиль томидаги люк бузилган. 23 минг километрли марра забт этилгач, двигателни совутувчи суюқлик найчаси ишдан чиққан.

Улов 27 минг километр масофа юрганидан сўнг унинг эгаси термостатни алмаштиришга ҳамда ионизатор ва армонизаторни таъмирлашга мажбур бўлган.

BMW 30 минг километрли кўрсаткичга эришганда ҳайдовчи ўриндиғининг электр симларида носозлик юзага келган. 40 минг километрли маррада рақамли ускуналар панели ишдан чиққан.

Кейин эса ҳолат бунданда ёмонлашган. 45 минг километрда двигатель, 50 минг километрда рул ҳалқаси бузилган. 52 минг километр масофадан кейин салонда қандайдир овоз чиқа бошлаган. 52,7 минг километрда барча сенсорлар ишида барқарорлик йўқолган. Машина 54 минг километр масофа босиб ўтгач, пневматик ўқ компрессорида носозлик кузатилган.

Автомобиль эгасининг айтишича, харажатларнинг бир қисми кафолат пули ҳисобидан қопланган. Бундан ташқари, эркак икки йил ичида машинанинг навбатдаги носозлигидан кейин 25 марта такси чақиришга мажбур бўлган. Машинанинг эгаси уни қайтариб, пулнинг бир қисмини олмоқчи бўлган, бироқ унга 67,5 минг евро таклиф қилинган. Эркак эса ҳеч бўлмаганда 85 минг евро олишни истаган.Шунда эркак кўрган зарарини бошқа усулда қоплашга қарор қилган. У икки йил ичида автомобилда юзага келган барча муаммоларнинг рўйхатини тузган ва уларни BMW’нинг кузовига туширган. Рўйхатнинг ёнига «Машинанинг нархи — 122700 евро ва бу пулларга сиз олишинингиз мумкин бўлган нарсалар» ҳамда «Капот остида 450 ой кучи бўлиши керак, бироқ ҳақиқатда у ерда фақат битта от кучи бор, у ҳам аранг ишлайди», деб ёзган. Мурожаат бевосита BMW компаниясига йўналтирилган.

Manba: daryo.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!