БМТга Москва метросидаги тожик ва ўзбек тилидаги кўрсаткичлар маъқул келди

БМТга Москва метросидаги тожик ва ўзбек тилидаги кўрсаткичлар маъқул келди

Миграция бўйича халқаро ташкилотда, БМТнинг Москвадаги миграция бўйича агентлигида Москва метросида ўзбек ва тожик тилларида кўрсаткичларнинг пайдо бўлиши амалиётини ижобий баҳоладилар.
Эслатиб ўтамиз, янги кўрсаткичлар Москва метросининг "Прокшино" ва "Лесопарковская" станцияларида пайдо бўлган. Бу орқали МДҲ фуқаролари Сахаровадаги миграция марказигача бўлган йўлни осон топишлари айтилмоқда.

Ўзбекистон фуқаролари "чиқиш", "Сахарово миграция марказигача автобуслар", "Прокшино қишлоғи", "Дубровка турар-жой мажмуаси" сингари таниш ёзувларни кўришлари мумкин.
"Биз бунга ижобий қараймиз. Кўплаб давлатларда мигрантлар учун яратилган бу сингари қулайликларни кўриш мумкин", - дея таъкидлади Миграция бўйича халқаро ташкилот бюроси раҳбари Абдусаттор Эсоев, дея хабар қилади Sputnik Тожикистон.
Эсоевнинг сўзларига кўра, бундай ташаббус - "маҳаллий ҳокимият томонидан чет элликларга нисбатан ҳурмат белгисидир, ахир улар ишлашга келган бўлишса ҳам, меҳмон ҳисобланади".
Эслатиб ўтамиз, метродаги кўрсаткичларнинг тожик ва ўзбек тилларида дубл қилингани шаҳар аҳолиси орасида турли мунозараларга сабаб бўлди.
Ҳатто машҳур Change.org сайтида кўрсаткичларни олдинги ҳолатга қайтариш талаб қилинган петиция пайдо бўлди. Бироқ бу ғоя Москва аҳолиси томонидан маъқулланмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!