БМТда Суриядаги ҳодисалар ривожланишидан хавотир билдирилди

БМТда Суриядаги ҳодисалар ривожланишидан хавотир билдирилди

Европа Иттифоқи мамлакатлари ташаббуси билан 16 октябрь куни Туркиянинг Суриядаги ҳарбий операцияси бўйича БМТ Хавфсизлик кенгашининг ёпиқ мажлиси бўлиб ўтди, дея хабар берди БМТ Янгиликлар маркази.

Иштирокчилар учрашув якунлари бўйича Туркиянинг Сурияда ҳарбий операцияларни ўтказиши натижасида мамлакат шимоли-шарқидаги ИШИД ва бошқа террористик гуруҳлар жангарилари озодликка чиқиши мумкинлигидан чуқур хавотирда эканликларини баён қилди. Кенгаш аъзолари ушбу ҳудуддаги гуманитар вазиятнинг ёмонлашишидан ҳам ҳар томондан хавотирда.

Новости агентлигининг Курд автоном маъмуриятига таяниб аввалроқ хабар қилишича, Сурия шимоли-шарқида ИД террористик тузилмаси билан боғлиқ 785 нафар чет эллик жангари Айн-Исса лагеридан мамлакатнинг Туркия ҳарбий амалиёт ўтказаётган шимолий қисмига қочган.

БМТ маълумотларига кўра, операция натижасида аҳоли кўчишларининг янги тўлқини вужудга келган. Сурияга инсонпарварлик ёрдамини етказиб беришнинг асосий йўналишларидан бири хавф остида қолган: юкларнинг катта қисми турк чегараси орқали келиб тушмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!