БМТ Хавфсизлик Кенгаши: Зеленский Россияни инсониятга қарши жиноятларда айблади

БМТ Хавфсизлик Кенгаши: Зеленский Россияни инсониятга қарши жиноятларда айблади

Украина президенти Зеленский Украинанинг энергетика инфратузилмасига ракета зарбаларининг сўнгги тўлқинидан кейин чақирилган БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишида видео алоқа орқали сўзлаб, Россияни инсониятга қарши жиноятларда айблади.

Зеленскийнинг айтишича, Россия дунёга террор, беқарорлик ва дезинформациядан бошқа ҳеч нарса таклиф қилмади.

Россиянинг сўнгги ракета зарбаларидан кейин Украинанинг катта ҳудудлари қувватсизланган.

Украина ҳарбийларининг хабар беришича, бугун мамлакат бўйлаб 67 та ракета учирилган, улардан 51 таси уриб туширилган. 30 та ракета фақат Киев томон учирилган. Украинага қилинган ҳужумлар натижасида камида 10 киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ киши жароҳатланди.

Учрашув олдидан Оқ уй Россия зарбалари ҳарбий маънога эга эмаслигини ва уларнинг асосий мақсади «украиналик эркаклар, аёллар ва болаларнинг ўлими ва азоб-уқубатларини кўпайтириш» эканлигини айтди.

Вашингтон, шунингдек, ўққа тутилиши минтақадаги атом электр станцияларида авариялар хавфини оширишини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!