БМТ Хавфсизлик кенгаши 8 август куни Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади

БМТ Хавфсизлик кенгаши 8 август куни Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади

БМТ Хавфсизлик Кенгаши 8 август, душанба куни Ғазо сектори атрофида кескинликнинг кучайиши муносабати билан йиғилиш ўтказишини эълон қилди.

Бу ҳақда “ТАСС”га Хавфсизлик кенгашидаги манба маълум қилди.

“БМТ Хавфсизлик кенгаши душанба куни Ғазо секторидаги вазиятни муҳокама қилиш учун йиғилади”, — деди манба.

Унга кўра, учрашув Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой, Франция, Ирландия ва Норвегия ташаббуси билан ўтказилади.

5 август куни Исроил Ғазо секторида “Исломий жиҳод”га қарши “Тонг” операциясини эълон қилди. Исроил ва анклав ўртасидаги 80 километрлик чегарада фавқулодда ҳолат эълон қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!