БМТ: Уруш бошланганидан бери 8 миллион киши Украинани тарк этди

БМТ: Уруш бошланганидан бери 8 миллион киши Украинани тарк этди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги маълумотларига кўра, уруш бошланганидан бери саккиз миллиондан ортиқ одам Украинани тарк этган.

Қочқинларнинг аксарияти Польшага йўл олган – БМТнинг 21 июндаги маълумотларига кўра, мамлакат 4 миллиондан ортиқ украиналикни қабул қилди. Қочқинлар Руминия, Молдова, Словакия, Венгрия ва бошқа Европа давлатларига ҳам борган.

БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги маълумотларига кўра, уруш бошланганидан бери Украинадан Россияга 1,3 миллиондан ортиқ одам ўтган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!