БМТ Украинадан Эфиопияга озиқ-овқат етказиб бериш учун кема ижарага олди

БМТ Украинадан Эфиопияга озиқ-овқат етказиб бериш учун кема ижарага олди

БМТ Украинадан Эфиопияга озиқ-овқат етказиб бериш учун Brave Commander кемасини ижарага олди, деди жаҳон ташкилоти бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик.

“БМТ Brave Commander кемасини ижарага олди. Кема тез орада Украинанинг Южний портига етиб бориши кутилмоқда, у ердан БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури томонидан тўланган буғдойни олиб кетади”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган “ТАСС”.

Дюжаррикнинг сўзларига кўра, бу Қора денгиз ташаббуси остида БМТ кемасининг биринчи жўнатмаси бўлади.

Кема 10 август куни текширувдан сўнг Истанбул портидан жўнаб кетган ва Жибутида юк туширади, шундан сўнг буғдой Эфиопияга кетади.

Таъкидланишича, БМТ яқин вақт ичида муҳтож давлатларга озиқ-овқат жўнатиш учун яна бир нечта кемаларни ижарага олишни режалаштирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!