БМТ Трамп ва Путин ўртасидаги саммитни ўтказишга тайёр

A A A
БМТ Трамп ва Путин ўртасидаги саммитни ўтказишга тайёр

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трампнинг эҳтимолий учрашуви учун Нью-Йоркдаги штаб-квартирасини беришга тайёр, бироқ бундай сўров ҳалигача олинмаган.

Бу ҳақда журналистлар учун ўтказилган брифингда ташкилот бош котиби вакили ўринбосари Стефани Трембле маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, БМТ штаб-квартирасида саммит ўтказиш масаласи муҳокама қилинмаган ёки сўралмаган. "Ҳозирча бу учрашувни режалаштираётганлар томонидан кўриб чиқилаётган вариант деб ўйламайман", деди у.

Шу билан бирга, Трембле БМТ эшиклари мулоқот учун "доимо очиқ" эканлигини таъкидлади. "Биз ҳар доим мулоқотни рағбатлантирамиз ва охир-оқибатда БМТ Низомига мувофиқ Украинадаги жанговар ҳаракатларни тўхтатиш йўлида муваффақиятга эришишига умид қиламиз”, — дея қўшимча қилди Трембле.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон рака