БМТ Суриянинг шимоли-шарқида вазият оғирлашаётганидан огоҳлантирди

БМТ Суриянинг шимоли-шарқида вазият оғирлашаётганидан огоҳлантирди

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Суриянинг шимоли-шарқида гуманитар вазият орғирлашганидан хавотир билдирди. Унинг айтишича, ҳудудда яшаган камида 160 минг киши уйларини тарк этишга мажбур бўлган.

Маълумки, Туркия армияси 9 октябрдан бери Суриянинг шимоли-шарқида ҳарбий операция ўтказиб келмоқда. Гутерриш томонларни босиқликка ундаб, халқаро гуманитар ҳуқуққа ва БМТ низомига риоя этишга чақирди.

Сурияликларнинг ҳудудни тарк этиши давом этмоқда. Айн-Исса лагеридаги 13 минг қочқин эса тўқнашувларнинг орасида қолган. Лагердагилардан баъзилари хавфсиз жойга қочган бўлса-да, аксари бунинг иложини тополмаган.

БМТ тинч аҳолини ҳимоялашни ҳамда одамларнинг хавфсиз жойга кетишига имконият яратилишини талаб қилмоқда.

Manba: azon. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!