БМТ: «Сурияда қуршовга олинган ҳудуд қолмади»

БМТ: «Сурияда қуршовга олинган ҳудуд қолмади»

Айни пайтга келиб Сурияда БМИ мезони бўйича қуршовга олинган бирорта ҳам ҳудуд қолмади. Бу ҳақда БМТ Бош котибининг Сурия бўйича махсус элчиси Ян Эгаланн Женевадаги матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.

Унинг айтишча, қуршовдаги сўнгги туманлар бўлган Фуа ва Кафраядан одамлар июль ойида эвакуация қилинди.

“Биз Суриядаги қирғинбарот ва даҳшатли урушнинг янги палласига ўтмоқдамиз. Ҳозир катта урушнинг ниҳоясини кўришни жуда-жуда истаймиз”, – деди Эгаланн.

Май ойида БМТ вакиллари Сурияда фақатгина учта туман – Фуа, Кафрая ва Ярмук қуршовда эканини маълум қилган эди.

Manba: azon.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!