БМТ Қозоғистондаги томонларни зўравонликдан тийилишга чақирди

БМТ Қозоғистондаги томонларни зўравонликдан тийилишга чақирди

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш идораси Қозоғистондаги барча томонларни зўравонликдан тийилишга чақирди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.

БМТ Бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррикнинг айтишича, ташкилот мамлакатдаги вазиятни хавотир билан кузатмоқда. “Ҳозирги воқеаларга алоқадорларнинг барчаси вазминлик кўрсатиши, зўравонликдан воз кечиши ва барча муаммоларни ҳал қилиш учун мулоқотга ёрдам бериши жуда муҳим”, деди у.

Қозоғистонда 2 январь, якшанба куни автомобиллар учун газ нархи литри учун 60 тенгедан 120 тенгега ошиши муносабати билан норозилик намойишлари бошланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!