БМТ ноябрь ойиданоқ озиқ-овқат инқирози бошланишидан хавотир билдирмоқда

БМТ ноябрь ойиданоқ озиқ-овқат инқирози бошланишидан хавотир билдирмоқда

Африка ва Лотин Америкасининг бир қатор мамлакатларида агар керакли ўғитлар етиб бормаса, ноябрь-декабрь ойиданоқ озиқ-овқат инқирози бошланиши мумкин, деб баёнот берди БМТ бош котибининг ўринбосари, Африка бўйича иқтисодий комиссиянинг ижрочи котиби Вера Сонгве брифингда РФ ва Украинанинг ўғит экспортида кузатилаётган муаммолар хусусида тўхталиб.

"Агар мамлакатлар ўғит билан таъминланмаса, Африка ва Лотин Америкасининг бир қатор мамлакатларида ноябрь-декабрь ойида озиқ-овқат инқирози бошланишига гувоҳ бўламиз, чунки ушбу мамлакатларда ҳозир экин-тикин ишлари бошланган", – деди Сонгве.

22 июль куни Россия, Украина, Туркия ва БМТ вакиллари Россиянинг озиқ-овқат маҳсулотлари экспортига қўйилган чекловни олиб ташлашга ва Украина буғдойини жаҳон бозорига чиқариш бўйича келишувга эришган эди.

Вера Сонгвенинг таъкидлашича, “озиқ-овқат келишувининг бажарилиши” Украинанинг 23 миллион тонна буғдойини жаҳон бозорига чиқариш имконини беради. Зеро, БМТ анчадан буён буғдой тақчиллиги туфайли дунёда озиқ-овқат инқирози юз беришидан огоҳлантириб келаётган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!