БМТ: “Коронавирус ирқчиликка сабаб бўлмасин!”

БМТ: “Коронавирус ирқчиликка сабаб бўлмасин!”

БМТ Бош Ассамблеяси барча давлатларни коронавирусга қарши курашда бирлашишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди, деб хабар беради zakon.kz.

Қарор "Коронавирус касалликларига қарши глобал бирдамлик 2019" деб номланди.

“Бош ассамблея пандемияни тарқатиш, камайтириш ва уни йўқ қилиш учун кучли халқаро ҳамкорликка чақирмоқда”, дейилади ҳужжатда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси, шунингдек, давлатларни ахборот, илмий тажриба ва илғор даволаш усуллари билан алмашишга чақирмоқда.

Матнга кўра, Бош ассамблея COVID-19 пандемияси инсон саломатлиги ва фаровонлигига таҳдид солишини чуқур ташвиш билан қайд этди. Муаллифлар энг камбағал ва энг ҳимоясизлар пандемиядан азият чекаётганини тан олишди ва коронавирусни йўқ қилиш бўйича глобал саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришда БМТ тизимининг муҳим ролини қайд этишди.

“БМТ инсон ҳуқуқларини тўлиқ ҳурмат қилиш зарурлигини таъкидлайди ва пандемияга қарши курашда камситиш, ирқчилик, ксенофобия учун жой бўлмаслиги кераклигини алоҳида сўрайди”, дейилади ҳужжатда.

Муаллифлар ўз яқинларини йўқотганларга ҳамдардлик билдиришди, шунингдек, пандемияга қарши курашнинг бошида турганларга: шифокорлар, олимлар ва давлат хизматларнинг бошқа ходимларига миннатдорлик изҳор этишди ва қўллаб-қувватлашда давом этишларини маълум қилишди.

Қарор муаллифлари қаторида Афғонистон, Арманистон, Озарбайжон, Бельгия, Хорватия, Канада, Грузия, Германия, Япония, Қозоғистон, Покистон, Швеция, Швейцария, Украина ва бошқалар бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!