БМТ жаҳон ҳамжамиятини Ғарбий соҳилдаги оғир вазиятдан огоҳлантирди

БМТ жаҳон ҳамжамиятини Ғарбий соҳилдаги оғир вазиятдан огоҳлантирди

Ишғол қилинган Ғарбий соҳилдаги вазият зўравонликнинг ортиши, Исроил аҳоли пунктларининг кенгайиши ҳамда Фаластин маъмуриятининг молиявий инқирози туфайли тобора мураккаблашиб бормоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “БМТ Янгиликлари”га таяниб.

Бу ҳақда Хавфсизлик Кенгаши мажлисида БМТнинг Яқин Шарқдаги тинчлик жараёни бўйича махсус координатори ўринбосари Рамиз Алакбаров маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бундай мураккаб жараёнлар Фаластин маъмуриятини кучсизлантирмоқда ва мустақил, суверен Фаластин давлатини барпо этиш истиқболларига путур етказмоқда.

2026 йил бошидан буён Исроил ҳарбийлари ҳаракатлари оқибатида Ғарбий соҳилда 76 нафар фаластинлик, жумладан, 18 нафар бола ҳалок бўлди. Тўқнашувларда уч нафар исроиллик ҳам ўлдирилган.

2023 йил январидан бери тўлиқ ёки қисман кўчирилиш 127 та фаластинлик жамоасига таъсир кўрсатди, улардан 47 таси бутунлай сиқиб чиқарилди. 2026 йилда ҳарбийлар зўравонлиги, бузишлар ва ҳайдаб чиқаришлар сабабли қарийб 3,8 минг фаластинлик кўчирилди, уларнинг қарийб ярми болалар.

2026 йил давомида содир этилган зўравонликлар билан боғлиқ 1,4 мингдан ортиқ ҳодиса қайд этилган бўлиб, улар 260 га яқин фаластинлик жамоасига таъсир кўрсатди. Рамиз Алакбаровнинг фикрича, кўплаб ҳужумлар Исроил кучлари иштирокида содир бўлган.

Йил бошидан бери қарийб 12 минг 360 та уй-жой қуриш режаси илгари сурилди. Жумладан, Шарқий Қуддусда 5 минг 160 та уй-жой барпо этиш таклиф этилди. Июль ойида Исроил ҳукумати 34 та янги аҳоли пунктини яратиш учун 431 миллион доллар ажратилишини эълон қилди.

БМТ вакили ушбу ҳаракатлар Ғарбий соҳилнинг амалда аннексия қилинишига хизмат қилаётганини таъкидлаб, халқаро ҳамжамиятни “икки давлат” ечими истиқболларини сақлаб қолиш учун пайсалга солмай ҳаракат қилишга чақирди.

Фаластин маъмурияти катта молиявий инқирозга дуч келмоқда. Рамиз Алакбаров қайд этишича, Исроил қарийб 6 миллиард доллар миқдоридаги тушумларни ушлаб турибди. Бу иш ҳақи тўлаш ва асосий хизматларни кўрсатишни қийинлаштирмоқда. 1 сентябрдан эътиборан Исроил банклари томонидан шекельдаги транзакцияларни қайта ишлашнинг мумкин бўлган тўхтатилиши қўшимча таҳдид солмоқда.

Шу билан бирга, Исроилнинг БМТдаги доимий вакили Данни Данон фаластинликларнинг террорчилик ҳужумлари ортиб бораётгани ҳисобга олинмаётганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, май ойида шундай 348 та ҳужум қайд этилган, яна 408 тасининг олди