БМТ инсониятни ҳозир қандай муаммолар кўпроқ ташвишга солаётганини маълум қилди

БМТ инсониятни ҳозир қандай муаммолар кўпроқ ташвишга солаётганини маълум қилди

Дунё аҳолисини бугунги кунда глобал исиш, низолар ва дискриминация муаммолари энг кўп ташвишга солмоқда. Бу ҳақда ЮНЕСКО сўровномасининг тегишли натижаларига таяниб БМТнинг янгиликлар хизмати хабар берди.

``Мазкур ‘2030 йилги дунё’ деб номланган сўровномада 15 минг киши иштирок этди. Аввало, ёшлар бунга қизиқиш билдирди — сўровнома ўтказилган вақтда иштирокчиларнинг 57 фоизи ҳали 35 ёшга ҳам кирмаган эди``, — дейилади хабарда.

Сўровномага кўра, сайёранинг 67 фоиз аҳолиси глобал исиш ҳамда флора ва фауна турларининг кескин йўқолиб бораётганидан хавотирда.

Ер аҳолисининг фикрига кўра, иккинчи энг муҳим глобал муаммо — низолар ва зўравонлик, учинчиси — дискриминация ва тенгсизлик, тўртинчиси эса сув, озиқ-овқат ва бошпана танқислиги бўлди.

Глобал муаммоларнинг ечими масаласида кўпчилик иштирокчилар уларнинг калити яхши таълим эканини таъкидлади. Дунё аҳолисининг аксарияти глобал муаммоларни ҳал қилиш учун халқаро ҳамкорлик лозимлигини айтди. Лекин фақат 25 фоиз иштирокчилар мамлакатларнинг бир-бири билан келиша олишига ишониши маълум бўлди.

Аввалроқ БМТ бош котиб Антониу Гутерриш шошилинч чоралар кўрилмаса, дунё бўйлаб миллионлаб одам очарчилик ёқасига бориб қолиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиргани ҳақида хабар берилди. БМТнинг умумий маълумотларига кўра, 2020 йилда жами 88 миллион одам очарчиликдан азият чекди, бу 2019 йилги кўрсаткичдан 20 фоизга кўпроқ.

Шунингдек, ЮНЕСКО бош директори Одре Азуленинг таъкидлашича, 2030 йилгача дунё 40 фоиз миқдорда сув танқислиги муаммосига дуч келади. Унинг сўзларига кўра, сув танқислиги билан боғлиқ вазият бошқа глобал муаммолар, шу жумладан, пандемия оқибатлари туфайли янада оғирлашади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!