БМТ: Инсоният аро йўлда турибди

БМТ: Инсоният аро йўлда турибди

Мадридда БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференцияси ўтказилмоқда, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати Маркази. 

Испания пойтахтида 2-13 декабрда бўлиб ўтаётган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференциясида 196 мамлакат вакиллари, шу жумладан 50 та давлат ва ҳукумат раҳбарлари, фуқаролик жамияти, хусусий сектор ва ёшлар ҳаракати вакиллари иштирок этмоқда.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш саммитни очиб, мамлакатларни сайёрадаги иқлим ўзгариши билан янада кескин курашишга чақирди.

БМТ Раҳбарининг сўзларига қараганда, ҳозирги вақтда инсоният ора йўлда турибди, кейинги ўн йилликнинг охиригача иккита йўлнинг биридан боради. У ёки қайтмас нуқтадан ўтиб, сайёрадаги барча тирик жонни хавф остига қўяди, ёки, “умид йўли”дан бориб, СО ажратмалари миқдорини дарҳол камайтиради.

Конференция иштирокчилари атроф муҳит ифлосланишини тезроқ камайтириш, иқлим исишининг олдини олишга имкон берадиган чораларни муҳокама қилмоқдалар. Мамлакатлар Париж битимини қабул қилиб, юз йилликнинг охиригача ҳароратнинг 1.5-2 даража атрофида кўтарилишини ушлаб қолиш, 2030 йилга келиб иссиқхона газлари ажаратмаларини 45%га қисқартириш, 2050 йилга келиб эса ажратмаларнинг ноль даражасига эришишга ваъда берганлар.

Конференциянинг турли тадбирлар, семинарлар. Маърузалардан иборат кенг расмий ва қўшимча дастурлари бор.

Мадрид конференцияси катта жамоат резонансига эга бўлмоқда. Ижтимойи тармоқларда #ClimateAction ҳештеги остида зудлик билан иқлимий ҳаракатларга чорловчи материаллар чоп этилмоқда. Ундаг ташқари ёшлар ташкилотлари кўпгина тадбирлар ўтказмоқда, хусусан Ёшлар конференцияси (Conference of the Youth in Madrid) иш бошлади.

Конференция ишида БМТ Иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий конвенциясининг миллий координатори бўлган Ўзгидромет ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вакилларидан иборат Ўзбекистон Республикаси делегацияси ҳам иштирок этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!