БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Ўзбекистонга «прописка» тизими борасида тавсия берди

БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Ўзбекистонга «прописка» тизими борасида тавсия берди

БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари тамойилларига риоя қилиниши бўйича навбатдаги ҳисоботини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».

Қўмита 2—3 март кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Акмал Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси томонидан берилган ахборотни қабул қилган ҳолда, ўзининг хулосаларини тақдим этган.

Унга кўра, қўмита Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган суд тизимидаги ислоҳотлар, болалар ва мажбурий меҳнатнинг тугатилиши каби қуйидаги муҳим ўзгаришларни ижобий деб баҳолади:

  • 2019 йилда қабул қилинган «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги ва «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларнинг қабул қилиниши;
  • аёллар ва эркаклар учун турмуш қуриш ёшининг тенглаштирилгани (18 ёшдан);
  • Омбудсман ҳузурида миллий превентив механизмнинг жорий этилиши ва Омбудсманнинг тўғридан-тўғри маҳкумлар шикоятини қабул қила олиши;
  • Бош прокуратура ҳузурида Иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши кураш бўлимларининг ташкил этилганлиги;
  • 2017 йилда қабул қилинган «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида» қонун;
  • Соғлиқни сақлаш ва таълим тизимидаги фуқароларни ҳамда меҳнат ёшига етмаганларни пахта мавсумига жалб этиш амалиётини тугатилиши ва бошқалар.

БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Ўзбекистон ҳукуматига қатор тавсиялар ва изоҳлар берган. Уларнинг орасида барча коррупцион ҳаракатлар, айниқса порахўрлик ва давлат хизматчилари томонидан давлат бюджетини ўзлаштирилиши ҳолатларини тергов қилишни таъминлаш, давлат «прописка» тизимини Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт низомларига тўлиқ мувофиқлаштирилишини таъминлаши лозимлиги каби тавсиялар ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 24 январь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ҳукумат 1 апрелга қадар «прописка» тизимини ислоҳ қилишни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқиши лозимлигини таъкидлаб, «Фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг хоҳлаган жойида бемалол «прописка»га ўтиб, хоҳлаган жойида бемалол ишлаш бўйича қонуний имкониятни яратмас эканмиз, гап билан бу ишларни амалга ошириб бўлмайди», — деб айтганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!