БМТ Бош котиби: "Инсоният пандемия синовидан ўта олмади"

БМТ Бош котиби: "Инсоният пандемия синовидан ўта олмади"

Инсоният пандемия синовидан ўта олмади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Aнтониу Гутерриш шундай баёнот берди. Бу ҳақда “ТAСС” хабар бермоқда.

БМТ Бош котиби дунё бўйлаб коронавируснинг тарқалиши ва ўлим статистикасини келтирди: Ҳозиргача ушбу инфекция туфайли дунёда деярли бир миллион одам қурбон бўлган ва 32 миллион одам коронавирус юқтирган.

Гутерришнинг сўзларига кўра, инсоният бу балога қарши биргаликда курашмаётгани, давлатлар ўзаро ҳамкор бўлмагани туфайли пандемияни енгиб бўлмаяпти.

“Пандемия биз муваффақиятизликка учраган халқаро ҳамкорлик учун аниқ синов. Аммо бу бизни биргаликда чоралар кўришга ундайдиган огоҳлантиришга айланди ”, – дея таъкидлади у.

Гуттериш тартибсизликларни олдини олиш учун дунё глобал институтлар доирасида бирлашиши кераклигини айтмоқда.

Аввалроқ БМТ Бош котиби коронавирус эпидемияси назоратдан чиқиб кетаётганини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда пандемия глобал хавфсизликка «биринчи рақамли таҳдид» бўлиб қолмоқда.

Бош котибнинг таъкидлашича, кўпчилик вакцинага умид боғлаган бўлса-да, коронавирус учун ҳали ҳам даво йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!