БМТ Бош котиби: "Дунё даҳшатли босқичга етди!"

БМТ Бош котиби: "Дунё даҳшатли босқичга етди!"

БМТ раҳбари, статистика маълумотлари одамларнинг қариндош, дўст ва ҳамкасб бўлган ҳақиқий инсонларнинг ҳаётидан иборат эканлигини унутмасликка чорлади ва барчани жисмоний масофани сақлашга, ниқоб тақишга ва қўлларини доимий равишда ювиб юришга чақирди.

Бош котиб пандемия шафқатсизлигига қарамай, инсоният ўз хатоларидан сабоқ олса, бу қийинчиликни енгиб ўтишига ишонч билдирди.

"Кўплаб инсонлар ҳалок бўлганлиги ҳақидаги хотиралар бизнинг келажагимиз ҳамжиҳатликка, одамлар ва миллатларнинг бирлашувига боғлиқлигини ҳеч қачон унутмаслигимизга имкон берсин. Масъулиятли етакчилик, илм-фан ва ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. Дезинформация нобуд қилишини тушуниш муҳимдир", дея таъкидлади Бош котиб.


 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!