БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш Ўзбекистонга табрик йўллади

БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш Ўзбекистонга табрик йўллади

БМТнинг расмий сайтида эълон қилинган баёнотда айтилишича, БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш мамлакатимиз томонидан 50 мингга яқин шахсларга Ўзбекистон фуқаролиги берилишига оид қонуннинг имзоланганини қўллаб-қувватлаган ва бу билан Ўзбекистонни табриклаган!

«Илгари фуқаролиги бўлмаган шахсларга фуқароликни бериш орқали Ўзбекистон ҳар доим ҳам эътироф этилмайдиган ва заиф қатлам сифатида қараладиган аҳолининг шароитини яхшилаш йўлида катта қадам ташлади», - дейилади баёнотда.

БМТ Бош котиби мазкур қонунни бутун дунёда 2024 йилга бориб фуқаросизликка тўлиқ барҳам бериш бўйича қилинаётган саъй-ҳаракатларга Ўзбекистон томонидан қўшилган катта ҳисса сифатида баҳолади.

«Шунингдек, Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича ўн йиллик ҳаракатларга ўтиш арафасида турган бир пайтимизда, ушбу воқеа Ўзбекистон ҳеч кимдан ортда қолмаслигининг қатъий исботи бўлди, дейишимиз мумкин», - дея якунланган БМТ сайтида эълон қилинган баёнот деб ёзмоқда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!