БМТ АҚШнинг ноқонуний муҳожирларга бошпана беришга тақиқловига изоҳ берди

БМТ АҚШнинг ноқонуний муҳожирларга бошпана беришга тақиқловига изоҳ берди

БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармаси АҚШ 1951 йилдаги қочқинлар мақоми ҳақидаги конвенция ва унинг 1967 йилдаги баённомасига мувофиқ, қочқинларга бошпана беришни давом эттиришини кутиб қолишини билдирди. АҚШ ушбу баённома иштирокчиси ҳисобланади.

“Бошқарма барча давлатлар, жумладан АҚШ, бошпанага ва гуманитар ёрдамга муҳтож ҳар қандай инсон 1967 йилдаги баённомага мувофиқ кечиктирилмасдан ва чекловсиз бошпана ва ёрдам олиши учун барча имкони бор ишни қилишини кутиб қолади”, деб айтилган бошқарма тарқатган баёнотда.

БМТда таъкидланишича, қочқинлар АҚШга киришгача чегарада ҳар доим ҳам бошпана берилишини сўрай олмайдилар, аксарият ҳолларда эса Мексиканинг шимолий чегарасида ўтказиш даражаси пастлиги сабабли чегарани ноқонуний кесиб ўтишга мажбур бўладилар.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп журналистларга ноқонуний муҳожирларга бошпана беришни чеклаб қўйганини маълум қилди. Ушбу қарор вақтинчалик кўринишга эга бўлиб, АҚШнинг Мексика билан чегарасини ноқонуний кесиб ўтувчи хорижликларга тааллуқлидир. Шу билан бирга муҳожир АҚШга ноқонуний ўтишга ҳаракат қилмай, АҚШ чегара хизматига келиб, тегишли тарзда бошпана берилишини сўраса, чегарада қочқин мақомини олишга ариза бериш имкони сақлаб қолинган.

Таъкидланишича, бундай тақиқлов Марказий Америкадан АҚШга бир неча минг кишилик муҳожирлар карвони яқинлашаётгани сабабли қабул қилинган. Сальвадор томондан АҚШ томон яна иккита муҳожирлар карвони йўналмоқда.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!