БМТ 24 февралдан бери Украинада қанча тинч аҳоли ҳалок бўлганини маълум қилди

БМТ 24 февралдан бери Украинада қанча тинч аҳоли ҳалок бўлганини маълум қилди

24 февралдан 19 майгача Россия ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан бери Украинада 3838 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, улардан 1454 нафари эркак, 947 нафари аёл, 89 нафари қиз ва 98 нафари ўғил болалар, шунингдек, жинси ҳозирча номаълум бўлган 69 нафар бола ва 1181 нафар катталар. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси хабар бермоқда.

4351 нафар тинч аҳоли, жумладан, 812 нафар эркак, 553 нафар аёл, 103 нафар қиз ва 116 нафар ўғил бола, шунингдек, жинси ҳозирча номаълум бўлган 164 нафар бола ва 2603 нафар катталар яраланган.

Донецк ва Луганск вилоятларида Киев назорати остида бўлган ҳудудларда 1992 киши ҳалок бўлди, 1872 киши яраланди. Киев назорати остида бўлмаган ҳудудларда эса 127 киши ҳалок бўлди, 509 киши яраланди, дея хабар беради БМТ. Украинанинг бошқа ҳудудларида эса 1719 киши ҳалок бўлди, 1970 киши яраланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!