Bloomberg: Борис Жонсон қиролича тасдиқлаган кескин «Брекзит»ни тақиқловчи қонунга бўйсунмоқчи эмас

Bloomberg: Борис Жонсон қиролича тасдиқлаган кескин «Брекзит»ни тақиқловчи қонунга бўйсунмоқчи эмас

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон мамлакатнинг Европа Иттифоқидан келишувсиз чиқишини тақиқловчи қонунни инкор қилиш ниятида. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги юқори мартабали британиялик амалдорга асосланиб хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, Борис Жонсон Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер билан 16 сентябрь, душанба куни бўладиган музокараларда Европа Иттифоқи таркибидан чиқиш учун қўшимча муҳлат сўрамайди, мабодо Иттифоқ мамлакатларининг бирортасидан шундай таклиф тушса, уни рад этади.

Жонсон 31 октябрь куни кескин «Брекзит»ни амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритиш учун судлашишга ҳам тайёр экани айтилмоқда.

Қиролича Елизавета II томонидан имзоланган қонун Буюк Британия ҳукумати ва Европа Иттифоқи маъмурияти 19 октябрга қадар янги келишувни имзолай олмаса, Буюк Британия ҳукуматига «Брекзит»ни кечиктириш илтимоси билан Иттифоққа мурожаат қилиш мажбуриятини юклайди.

Жонсон янги келишув имзоланадими-йўқми, бундан қатъий назар, 31 октябрь куни Буюк Британияни Европа Иттифоқи таркибидан чиқариш ниятида эканини бир неча бор таъкидлаган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!