Блогер эътирози: Самарқанд вилояти ЙҲХБ қонундан бехабарми? (фото)

Блогер эътирози: Самарқанд вилояти ЙҲХБ қонундан бехабарми? (фото)

Телеграмдаги "Avtomaslahatlar / Yak_Maks" каналида қизиқ материал эълон қилинди. Муаллиф блогер Мақсуд Музаффаровнинг ёзишича, Самарқанд вилояти ЙҲХБнинг фикри билан қонун бир-бирига зид келмоқда.

Суратда кўриб турганингиздек, Самарқанд вилояти йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бошқармаси мурожаат қилган фуқарога 5.43 “Радар” йўл белгиси Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган ҳаракатланиш тезлигини назоратга олинган барча жойларда ўрнатилиши шарт эмаслиги белгилаб қўйилган деб маълум қилмоқда.

Эътибор беринг улар бу белгини шарт эмас деб маълум қилмоқда.

Аслида-чи??? Йўл ҳаракати қоидалари бунга нима дейди???

Вазирлар Маҳқамасининг 2019 йил 9 апрелдаги Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги 292-сонли қарори билан Йўл ҳаракати қоидаларига янги йўл белгиларидан бири 5.43 “Радар” йўл белгиси киритилди. 

Ушбу йўл белгиси тушунчасига куйидагича ёзилган:

5.43. «Радар». Йўлларда автомобиль ҳайдовчилари белгиланган тезликка риоя этиши радарлар ёрдамида назорат қилинаётганлигини билдирувчи йўл белгиси. Ушбу йўл белгиси белгиланган ҳаракатланиш тезлиги назоратга олинган барча жойларга ўрнатилиши шарт.
Стационар махсус техника воситаларидан фойдаланиладиган жойларда доимий йўл белгиларини, кўчма махсус техника воситаларидан фойдаланиладиган жойларда эса кўчма устунга вақтинчалик йўл белгиларини ўрнатиш кўзда тутилади.

Ҳулоса:
Кўриб турганингиздек Йўл ҳаракати қоидаларига асосан 5.43 “Радар” йўл белгиси белгиланган ҳаракатланиш тезлиги назоратга олинган барча жойларга ўрнатилиши шарт.

Қизиқ:

Самарқанд вилояти йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бошқармаси 5.43 “Радар” йўл белгиси Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган ҳаракатланиш тезлигини назоратга олинган барча жойларда ўрнатилиши шарт эмаслиги белгилаб қўйилган деган гапни қаердан олди?

Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бошқармаси фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда қайси тамойилга амал қилади?  Вазифа фақат мурожаатчига қандай бўлса-да жавоб ҳати беришми ёки муоммони қонун нормалари асосида ҳал этишми? 

Мурожаатларда келтирилган масалалар қонун асосида ҳал этилиши лозим бўлса Самарқанд вилояти йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бошқармаси нега нотўғри маълумот беряпти?

Муҳтарам президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари юзаки кўриб чиқилиб, расмиятчилик учунгина жавоб берилаётгани фуқароларнинг норозилигини келтириб чиқармоқда, шу боис мурожаатларни кўриб чиқишга масъулият билан ёндашиш, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қатъий амал қилиш орқали юртдошларимизнинг давлат органларига ишончи янада ортишига сабаб бўлади деб турган бир вақтда мурожаатлар футбол тўпи каби уёқдан буёққа тепкиланиши тўғрими?

 

P/s. Сайт таҳририяти тегишли ташкилотларнинг ушбу мурожаатга муносабати, жавобини кутиб қолади. Умид қиламизки, яқин орада мазкур эътирозга билдирилган жавобни ҳам эълон қиламиз.

Муаллиф фикри сайт нуқтаи-назаридан фарқланиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!