Блинкен: НАТО совет услубидаги ўқ-дорилар ишлаб чиқаришга сармоя киритмоқчи

Блинкен: НАТО совет услубидаги ўқ-дорилар ишлаб чиқаришга сармоя киритмоқчи

АҚШ Давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен CNN телеканалига НАТО давлатлари Украина армиясида хизмат қиладиган қуроллар учун совет услубидаги ўқ-дорилар ишлаб чиқаришга сармоя киритиш ниятида эканлигини тасдиқлади.

«Биз [Украина армиясини] зарур бўлган ва у учун нима самарали бўлишини таъминлашнинг барча вариантларини кўриб чиқмоқдамиз.Бу, ўнлаб йиллар давомида Украина Қуролли кучлари инвентарида бўлган совет давридаги қурол тизимларини ўз ичига олади, масалан, биз бундай қуроллар учун ўқ-дорилар етказиб берилишини таъминлаймиз.Баъзи ҳолларда бу узоқ вақтдан бери ишлаб чиқарилмаган нарсани ишлаб чиқариш кераклигини билдиради», — деди Блинкен.

New York Times газетаси альянс аъзолари Чехия, Словакия ва Болгариядаги собиқ заводларга совет давридан қолган артиллерия снарядларини ишлаб чиқаришни қайта бошлаш учун сармоя киритишни муҳокама қилишаётгани ҳақида хабар берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!